Live
3
Ўзбек

Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал»дан устун келди

Футбол
22 октябр, 11:21
    3
«Бунёдкор» очколари сонини 26 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал»дан устун келди
Фото: Машъал ПФК
22.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бунёдкор Бунёдкор 2 : 1 Машъал Машъал

Суперлигада 25-тур учрашувлари старт олди. «Бунёдкор» Тошкентда «Машъал» билан куч синашди. Унда Иван Бошкович шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Зафарбек Акрамов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бироз ўтиб, Ислом Анваров мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирларига етмасдан Шамсиддин Турсунмахамадов иккинчи голни урди.

Бу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 26 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. «Машъал» эса 4 очко билан 16-поғонада.

Суперлига. 25-тур
Бунёдкор – Машъал 2:1
Голлар:
Зафарбек Акрамов, 11 (0:1), Ислом Анваров, 17 (1:1), Шамсиддин Турсунмахамадов, 34 (2:1)
Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 9.Матия Кривокапич, 10.Амир Тўрақулов, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 27.Ислом Анваров, 42.Абдулҳамид Икромов, 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 74.Иван Букрин.
Машъал: 73.Владислав Русанов, 2.Зафар Акрамов, 5.Комилжон Тожиддинов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 56), 8.Сардор Абдураимов, 19.Тохир Тўхтасинов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 67), 24.Ифеаньи Ифеани, 28.Эргаш Исмоилов, 38.Суннатулла Ярашев, 67.Оғабек Абдирахимов, 76.Фирдавс Жовлиев (7.Влатко Стояновски, 67), 99.Бобир Асқаров.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар