Live
5
Ўзбек

Клопп «Барселона»га нега мухлислик қилганини тушунтирди

Футбол
22 октябр, 10:00
Германия миллий жамоаси бош мураббийи аввал «Реал» ҳимоячиларининг ўйин услуби унга ёқмаганини айтди.
Клопп «Барселона»га нега мухлислик қилганини тушунтирди
Foto: Getty Images

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги «Эл Класико» ҳақида фикр билдирди. Мутахассис DAZN нашрига берган интервюсида авваллари нима сабабдан каталонияликларга кўпроқ мухлислик қилганини тушунтирди.

«Албатта, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «Эл Класико»ни томоша қиламан. Ҳаётимнинг барча босқичларида бу жамоалар ўйинларини кузатиб келганман.

Авваллари «Барселона»га кўпроқ хайрихоҳ эдим. Ўша пайтларда Пепе ва «Реал»нинг бошқа ҳимоячилари йўлидаги ҳамма нарсани том маънода яксон қилиб кетиши менга ёқмасди. Илгари «Барселона»га мухлислик қилишимнинг ягона сабаби шу эди.

Ҳозир эса ўйинларни бетараф кузатувчи сифатида томоша қиламан. Бугун яхшироқ ўйнаётган жамоа тарафдориман. Ҳозирги вазиятга қарайдиган бўлсак, бу — «Барселона», — деди Клопп.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Реал» Испания чемпионатининг 10-турида ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «Эл Класико» 25 октябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар