Live
3
Ўзбек

«Бавария» Диаснинг жароҳати ҳақида маълум қилди

Футбол
22 октябр, 11:00
Колумбиялик яримҳимоячининг чап сон мушакларида кичик йиртилиш аниқланган.
«Бавария» Диаснинг жароҳати ҳақида маълум қилди
Foto: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 2 : 2 Арсенал Арсенал

«Бавария» клуби яримҳимоячи Луис Диаснинг Чемпионлар лигаси доирасида «Арсенал»га қарши баҳсда олган жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Мюнхенликлар тиббий текширув натижасида футболчининг чап сони орқа қисмидаги мушак толаларида кичик йиртилиш аниқланганини билдирди.

29 ёшли колумбиялик футболчининг майдонга қачон қайтиши ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Диас «Арсенал»га қарши баҳсда иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушган, бироқ ўйинни охиригача давом эттира олмаган. У 90-дақиқада жароҳати сабаб захирага олинган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси баҳси 2:2 ҳисобида якунланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар