«Реал» «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросимига катта делегация юборишга қарор қилди. L’Equipe хабарига кўра, мадридликлар икки йил давомида тадбирда қатнашмаганидан сўнг ўз позициясини ўзгартирмоқда.
Клуб номидан бир нечта футболчи маросимда иштирок этиши кутилмоқда. «Реал» вакиллари орасида Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингҳэм каби футболчилар асосий индивидуал соврин учун даъвогарлар қаторида қайд этилган.
Маълумот учун, 2024 йилда «Реал» Родри «Олтин тўп» соҳиби бўлгани, Винисиус Жуниор эса мукофотни қўлга кирита олмагани маълум бўлгач, маросимга боришдан сўнгги дақиқаларда воз кечган эди. Бир йил ўтиб, клуб тадбирни деярли тўлиқ эътиборсиз қолдирган. Ўшанда «Реал»нинг ягона вакили футболчи Каролин Уир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр, душанба куни, «Эл Класико»дан бир кун ўтиб бўлиб ўтади.