Бугун
45
Ўзбек

«Динамо» ҳакамликдаги қарорлар бўйича эътироз билдирди

Футбол
22 октябр, 08:15
Самарқанд клуби «Бухоро»га қарши баҳсда бир-бирига ўхшаш вазиятларга турлича қарор чиқарилганини таъкидламоқда.
«Динамо» ҳакамликдаги қарорлар бўйича эътироз билдирди
Foto: Dinamo Samarqand
25.10.2026, 09:15 Ўзбекистон Суперлигаси Динамо Динамо - : - Андижон Андижон

«Динамо» клуби матбуот хизмати «Бухоро»га (1:2) қарши ўйиндаги ҳакамлик қарорлари юзасидан эътироз билдирди. Самарқандликлар бир хил вазиятларда турлича қарорлар қабул қилинганига эътибор қаратди.

Клуб баёнотида келтирилишича, икки тур аввал «Насаф»га қарши баҳс бошида Фирдавс Абдураҳмонов рақиб жарима майдонида яккама-якка вазиятда зарба бераётганида унга нисбатан қўполлик ишлатилган. Бироқ бош ҳакам ушбу ҳолатни ВАР мониторида ҳам кўриб чиқмаган.

«Динамо» — «Бухоро» баҳсининг 18-дақиқасида эса Нурулла Тўхтасиновнинг ҳаракати VAR орқали бир неча бор текширилиб, футболчининг майдондан четлатилиши билан якунланган. Клуб, шунингдек, бош ҳакам Аскер Нажафалиев Азизбек Амонов иштирокидаги ҳаводаги курашни қўполлик деб баҳолаб, ўйинни тўхтатганини таъкидлади.

Самарқандликлар пеналти белгиланишидан аввал «Бухоро» ҳужумчиси Качараванинг Михаил Штефанга қарши ҳаводаги курашда қўполлик ишлатганини, бироқ ҳакамлар бу ҳолатга эътибор қаратмаганини билдирди. Клуб бош мураббийи Вадим Абрамов захира ҳакамидан вазиятни кўриб чиқишни сўраган, аммо унинг мурожаати натижа бермаган.

Маълумот учун, «Динамо» матбуот хизматининг фикрича, ушбу вазиятда на захира ҳаками, на бош ҳакам, на VAR ҳаками муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, баҳс якунида белгиланган пеналтидан урилган гол 10 киши бўлиб қолган «Динамо»нинг мағлубиятига сабаб бўлган. Клуб ўз баёнотида ҳакамлик қарорларини танқид қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
  • Андижон Андижон
  • Бухоро Бухоро
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар