Live
6
Ўзбек

«Нефтчи» — «Бунёдкор» баҳси ФИФА кунларида ўтказилади

Футбол
20 октябр, 09:22
Суперлига 26-туридан ўрин олган беллашув икки клубнинг ўзаро келишуви асосида 14 ноябрга кўчирилди.
«Нефтчи» — «Бунёдкор» баҳси ФИФА кунларида ўтказилади
Foto: PFL
29.10.2026, 12:00 Ўзбекистон Суперлигаси Нефтчи Нефтчи - : - Бунёдкор Бунёдкор

Суперлига 26-турида ўтказилиши режалаштирилган «Нефтчи» — «Бунёдкор» баҳси 14 ноябр куни бўлиб ўтади. Бу борада ҳар икки клуб ўзаро келишувга эришган. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.

Фарғона клуби айни вақтда бирйўла учта фронтда кураш олиб бормоқда. Тақвимдаги тиғиз вазият ва футболчиларнинг тикланиши учун етарли вақт ажратиш мақсадида «Нефтчи» «Бунёдкор» билан Суперлига баҳсини бошқа муддатга кўчиришни таклиф қилган. Тошкент клуби ушбу таклифга розилик билдирган.

ПФЛ маълумотига кўра, ФИФА кунлари ҳисобга олинмаганида, «Нефтчи»нинг кўчирилган баҳсини ўтказиш учун тақвимда бўш сана мавжуд эмас эди. Шу сабабли Фарғона клуби ноябрь ойида Ўзбекистон миллий жамоасининг йиғинига чақирилиши мумкин бўлган футболчиларсиз ҳам «Бунёдкор»га қарши майдонга тушишга кафолат берган.

Маълумот учун, «Нефтчи» Осиё Чемпионлар лигаси элит босқичида ҳам иштирок этмоқда. Шу боис жамоанинг тақвимидаги юкламани камайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» клубининг иқтисодий ҳолатини инобатга олган «Нефтчи» U-21 жамоалари ўртасидаги баҳс учун Тошкентга боришга рози бўлган. Ушбу беллашув 28 октябр куни пойтахтда ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар