Live
6
Ўзбек

ФИФА Миср миллий жамоаси бош мураббийини учта ўйинга дисквалификация қилди

Футбол
20 октябр, 09:45
Жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши баҳсдан кейинги воқеалар сабаб мисрликлар вакиллари жазоланди.
ФИФА Миср миллий жамоаси бош мураббийини учта ўйинга дисквалификация қилди
Foto: Getty Images

ФИФА интизом қўмитаси Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасанни учта ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда Миср футбол ассоциацияси маълум қилди.

Шунингдек, жамоа раҳбарияти вакили Иброҳим Ҳасан учта, ҳужумчи Мустафо Зико эса бешта ўйинга дисквалификация қилинди.

Жазолар 2026 йилги жаҳон чемпионати нимчоракфиналида Мисрнинг Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейинги воқеалар билан боғлиқ. Мисрликлар баҳс давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ аргентиналиклар вазиятни ўзгартириб, ғалабани қўлга киритди.

Беллашув давомида ҳакамлик қарорлари юзасидан баҳслар келиб чиққан. Жумладан, Зиконинг бекор қилинган голи ва ўйин якунидаги эҳтимолий пеналти вазияти эътирозларга сабаб бўлган. Баҳсдан кейин Ҳусам Ҳасан ҳакамликни танқид қилиб, жамоасига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлинганини айтган. Зико ҳам ҳакам қарорларидан норозилигини билдирган, Иброҳим Ҳасан эса ўйин давомида айрим қарорларга кескин муносабат кўрсатган.

Маълумот учун, Миср футбол ассоциацияси ФИФА интизом қўмитасидан чиқарилган қарорлар бўйича батафсил изоҳ сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ассоциация ушбу тушунтиришни олгач, жазолар юзасидан апелляция бериш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Миср Миср
Бугунги янгиликлар