«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида «Лейпциг»га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоасининг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Лейпциг» ажойиб жамоа. Биз қисқа вақт ичида кетма-кет учта ғалабага эришдик. «Севиля»га қарши охирги баҳсимиз эса жуда яхши ўтди. Бу осон беллашув бўлмади, аммо олдинга ҳаракат қилишимиз керак», — дея Моуринионинг сўзларини АS нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Лейпциг» ўртасидаги баҳс 21 октябр куни Мадрид шаҳридаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 22 октябрдан 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Реал» 4 ноябр куни Афинанинг АEК клубига қарши майдонга тушади. «Лейпциг» эса шу куни «Манчестер Сити» билан ўйнайди.