Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Йошко Гвардиол ҳали ҳам «Барселона» қизиқишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Барселона» 2025 йил охирида хорватиялик футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўрганди, аммо омадсизликка учраган. Эндиликда «Манчестер Сити»нинг молиявий фирибгарликлар учун жазоси Гвардиолнинг Каталонияга кўчиб ўтишига йўл очииши мумкин.
Таъкидланишича, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка чапақай марказий ҳимоячи зарур ва Гвардиол бу ролга муносиб номзод саналади. У ҳимоя марказида Пау Кубарси билан дуэт ҳосил қилиши кутилмоқда. Бироқ бу вазиятда барчаси «Манчестер Сити» футболчиси учун талаб қиладиган суммага боғлиқ бўлади.
Transfermarkt портали 24 ёшли хорватияликнинг актуал трансфер нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.