Live
2
Ўзбек

Стипе Перица Роналду билан тушган сурати ҳақида: «Иккаламиз биргаликда 1000дан ортиқ гол урганмиз»

Футбол
16 октябр, 22:30
    10
«Нефтчи» ҳужумчиси «Ан Наср» юлдузи билан бирга тушган суратига ҳазиломуз изоҳ қолдирди.
Стипе Перица Роналду билан тушган сурати ҳақида: «Иккаламиз биргаликда 1000дан ортиқ гол урганмиз»
Фото: Stipe Perica (Instagram)

«Нефтчи» ҳужумчиси Стипе Перица «Ан Наср»га қарши учрашув (1:3)дан сўнг Криштиану Роналду билан бирга тушган суратини ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Хорватиялик футболчи португалиялик юлдуз билан суратига ҳазиломуз изоҳ ёзди. У икки ҳужумчининг фаолияти давомида урган голларини қўшиб ҳисоблашга ишора қилди.

«Иккаламиз биргаликда 1000дан ортиқ гол урганмиз», — деб ёзди Перица.

Шу тариқа, фаолияти ва статистик кўрсаткичлари кескин фарқ қиладиган икки ҳужумчи бир майдонда тўқнаш келди. Перица ушбу баҳсда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилди, Роналду эса «Ан Наср» сафида ўйнади.

Аввал Италиянинг «Удинезе» клубида тўп тепган Перица ҳозир Ўзбекистонда фаолиятининг янги босқичини ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, хорватиялик ҳужумчи ушбу мавсумда «Нефтчи» сафида 16 та гол уришга муваффақ бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар