Live
2
Ўзбек

Неймар Ямални дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади

Футбол
16 октябр, 23:00
«Сантос» футболчиси «Барса» вингерини эътироф этди.
Неймар Ямални дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади
Фото: Fabrizio Romano (X)

«Сантос» футболчиси Неймар Жуниор «Барселона» вингери Ламин Ямални дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини билдирди.

Бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзининг 2017/2018 йилги мавсумдаги статистикаси Ямалнинг ушбу мавсумдаги натижалари билан таққосланган постни бўлишди.

Неймар ўша мавсумда «ПСЖ» сафида 27 та учрашувда 25 та гол урган ва 16 та ассист амалга оширган. Sofascore портали унга ўртача 8,81 балл қўйган.

19 ёшли Ямал эса ушбу мавсумда 10 та ўйинда 8 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздирган. Испаниялик вингернинг ушбу порталдаги ўртача баҳоси 8,61 баллни ташкил этмоқда.

«Дунёнинг энг яхши футболчиси», — деб ёзди 34 ёшли Неймар. У постда Ямални белгилаб, кучли ҳайратни ифодаловчи эможини ҳам қўшиб қўйди.

Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи 2013–2017 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Аввалроқ Неймарнинг «Фламенго»га қарши ўйинда дубл қайд этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сантос Сантос
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар