Live
1
Ўзбек

Эррера: «Машғулотларда Мессининг неча бор тўп йўқотишини санардим. Натижа — нол!»

Футбол
16 октябр, 18:00
«ПСЖ» собиқ яримҳимоячиси аргентиналик ҳужумчини эътироф этди.
Эррера: «Машғулотларда Мессининг неча бор тўп йўқотишини санардим. Натижа — нол!»
Foto: Getty Images

«ПСЖ»нинг собиқ яримҳимоячиси Андер Эррера парижликлар сафида Лионел Месси билан бирга ўйнаган даврини эслади.

«Мен учун Месси — биз бошқа ҳеч қачон кўра олмайдиган футболчи. Гап фақат ўйинлар эмас, балки ҳар бир машғулот ҳақида ҳам кетмоқда. Эсимда, машғулот пайтида у тўпни неча бор йўқотишини санардим. Натижа эса — нол марта!

Машғулотларда кичик майдонда тўпни бир-бирига оширишга асосланган «рондо» машқини бажарардик. Месси бу пайтда ҳеч қачон тўпни йўқотмасди. Яъни у тўп назоратини мутлақо бой бермасди. Бу ақл бовар қилмас даражада эди. Бундай ҳолат ҳар куни, ҳар бир машғулотда такрорланарди.

Мессининг бугун ҳам шундай юқори савияда ўйнаётганининг сабабларидан бири ҳам шу. Биз буни Жаҳон чемпионатида кўрдик. Лео 75 дақиқа давомида деярли ўйинда фаол иштирок этмаслиги мумкин, аммо кейин бирдан: «Бу ўйин тақдирини мен ҳал қиламан», деб қарор қилади. Шундан сўнг майдондаги вазиятни ўзгартира бошлайди. Буларнинг барчасини 39 ёшида амалга оширмоқда! Бу — ақл бовар қилмас ҳолат», — деди Эррера Рио Фердинанд билан интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар