«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Усмон Дембеле ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Парижликлар ҳужумчиси Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити» устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг яна бир бор таътил сўрашини ҳазил тариқасида айтганди.
«Бу ерда босс — у! Агар у таътил сўраса, демак, шундай бўлади. Аммо у доимо ҳазиллашади. Унинг футболга бўлган муносабати ва ўйинга бўлган иштиёқи менга ёқади.
Албатта, бу ҳазил эди. Лекин мен ҳар доим футболчиларга улар хоҳлаган нарсани беришга тайёрман. Албатта, маълум меъёрлар доирасида. Доимо асосий таркибда ўйнашнинг иложи йўқ. Бундай қарорларни қабул қилиш менинг масъулиятим эканини улар яхши билишади.
Доимий таътил масаласига келсак... Биласизми, базага келиб, машғулот ўтказишнинг ўзи ҳақиқий таътилдир», — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
17 октябр куни «ПСЖ» Франция чемпионати доирасида сафарда «Страсбург»га қарши баҳс олиб боради.
Энрике: «Дембеле — бу ерда босс»
Футбол
16 октябр, 13:22
1
«ПСЖ» устози яхши ўйиндан сўнг таътил олишни сўраб, ҳазил қилган шогирдига жавоб қайтарди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади