«Ле Ман» клуби бош мураббийи Патрик Видейра «ПСЖ» жамоасининг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Шанба, 10 октябр куни парижликлар лига дебютантлари устидан ғалаба қозонди – 3:1.
«ПСЖ» таркиби ҳамон ажойиб, мураббий Луис Энрике эса ғалабага интилади ва ҳеч нарсани тасодифга қолдирмайди, барча рақибларга жиддий муносабатда бўлади. Ажойиб мутахассис.
«ПСЖ» кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, деб ҳеч ким ўйламаган эди, аммо энди улар кетма-кет учинчи марта чемпионликни қўлга киритишга қодир деб ўйлайман. Мен уларга айнан шуни тилайман», - дея Видейранинг сўзларидан иқтибос келтиради Actu Foot.
Француз футболи гранди олти турдан сўнг 11 очко билан Лига 1 мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.