«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг спорт формаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, футболчини қўллаб-қувватлади.
Испаниялик мутахассис грузиялик ўйинчининг савиясига ишонишини билдирди.
«Кварацхелия — жуда юқори савияли футболчи. У буни муҳим паллаларда кўрсатган. Унинг жамоамизда эканидан жуда хурсандман. Лекин у машина эмас, у ҳам инсон.
Яхши ва ёмон даврларни бошдан кечириш табиий ҳол. Хавотирланишга ҳожат йўқ», — деди Энрике.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсум Кварацхелия «ПСЖ» сафида барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда грузиялик футболчи битта гол урди ва битта ассист амалга оширди.
Айни вақтда парижликлар Франция чемпионатида бешта ўйиндан сўнг саккиз очко жамғарган. «ПСЖ» ҳозирда турнир жадвалининг олтинчи поғонасида бормоқда.
Аввалроқ Дембеле Хвичани дунёнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири деб атаганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади