Бугун
36
Ўзбек

Силва: «Олтин тўп»ни Руисга берган бўлардим»

Футбол
8 октябр, 14:25
    11
Испаниялик яримҳимоячи бу борада фикрларини изоҳлади.
Силва: «Олтин тўп»ни Руисга берган бўлардим»
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Давид Силва «Олтин тўп» мукофотини ҳамюрти Фабиан Руисга берган бўларди.

«Мен учун жамоавий ўйин — энг муҳими. Чунки жамоавий ҳаракатсиз ғалаба қозониб бўлмайди. Агар мукофотни бир кишига беришим керак бўлганида, Фабианни танлардим. Чунки сўнгги икки йил ичида у энг кўп совринларни қўлга киритди.

У «ПСЖ»да ва Испания миллий жамоасида муҳим футболчи бўлди. У етарлича қадрланмаяпти, нима учунлигини билмайман, ахир у — ажойиб футболчи. Унга жуда ҳавас қиламан. У доимо сояда қолган ҳолда ҳам фантастик ишларни амалга оширди.

Родри «Олтин тўп»ни аллақачон қўлга киритган, акс ҳолда уни ҳам тилга олган бўлардим»,
— деди Силва El Partidazo эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар