Бугун
36
Ўзбек

UFC собиқ жангчиси Конгодаги отишмада яраланди

MMA
8 октябр, 17:10
АҚШ армиясида хизмат қилган Кеннеди ўз отряди билан душман ҳужумига учраган.
UFC собиқ жангчиси Конгодаги отишмада яраланди
Foto: Getty Images

UFC собиқ жангчиси ва Strikeforce ташкилотининг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпионлик даъвогари Тим Кеннеди Конго Демократик Республикасидаги отишма пайтида яраланган. Бу ҳақда MMAWeekly нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, аввал АҚШ армиясининг махсус бўлинмасида снайпер бўлиб хизмат қилган Кеннеди ўз отряди билан бирга душман ҳужумига учраган. Отишма давомида унинг оёғига 3 та ўқ теккан. Шундан сўнг у АҚШга эвакуация қилинган.

Ҳозирча ушбу маълумот расмий равишда тасдиқланмаган.

Тим Кеннедининг ММАдаги рекорди — 18 та ғалаба ва 6 та мағлубият. У UFC'да бешта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган.

Tim Kennedi
Foto: Getty Images
Бугунги янгиликлар