«Сандерленд» футболчиси Гранит Жака COVID-19 вакцинация сертификатини сохталаштиргани учун жазоланди.
Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси 8 октябр куни унга нисбатан олиб борилган тергов натижаларини эълон қилди.
«Бир неча ҳафта олдин шахсан баёнот бериб, қарорим учун жавобгарликни ўз зиммамга олишимни айтган эдим. Ҳозир ҳам ўз позициямда қоламан. Прокуратурада тўлиқ кўрсатма берганимдан сўнг, қарор чиқарилди.
Била туриб сохта расмий ҳужжат олганим учун соддалаштирилган тартибда 50 кунлик ставка миқдорида, ҳар бири 3000 франкдан ҳисобланган шартли жаримага ҳукм қилиндим. Синов муддати икки йил этиб белгиланди. Бу шуни англатадики, агар ушбу муддат давомида янги ҳуқуқбузарлик содир этмасам, жазо ижро этилмайди. Суд жараёни билан боғлиқ харажатларни аллақачон тўладим.
Мен қарорни қабул қиламан ва ўз зиммамга масъулият оламан. Сўнгги ҳафталарда мени қўллаб-қувватлаб юборилган кўплаб хабарлар учун раҳмат. Улар мен учун жуда қадрли», — деб ёзди Жака ижтимоий тармоқда.
Жака ковид вакцинацияси сертификатини сохталаштиргани учун жазоланди
Футбол
8 октябр, 15:35
Швейцариялик яримҳимоячи шартли жаримага тортилди.
Foto: Getty Images