Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Арчи Грей ҳимоячиси жамоанинг мавсумдаги ўйинлари ва бош мураббий Роберто Де Зерби услуби ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, биз фақат «Брентфорд»га қарши дастлабки баҳсда яхши ўйнай олмадик. Қолган барча ўйинларда жуда яхши футбол намойиш этдик. Бизга етишмаган ягона жиҳат — урилган голлар бўлди. Де Зерби ажойиб даражада чиройли футбол намойиш этмоқда ва футболчилардан жуда юқори талаблар қўймоқда. Унинг қўл остида ўйнаш ҳақиқий завқ», — дея Грей сўзларини Тоttenham World нашри келтирди.
Англия Премер-лигаси 11-туридан кейин «Тоттенҳэм» 15 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Кейинги турда лондонликлар 29 ноябр куни сафарда «Сандерленд» билан баҳс олиб боради.