Live
9
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Чалхонўғлини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
24 ноябр, 15:47
Ҳоқон Милан клуби шарафини 2021 йил ёзидан буён ҳимоя қилиб келмоқда.
«Тоттенҳэм» Чалхонўғлини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Интер» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли фаолиятини Лондон жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk манбаси хабар берди.

Манба маълумотича, туркиялик 32 ёшли футболчисига «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, Ҳоқоннинг «Интер» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади. Шу боис, у «тақачилар» сафига эркин агент сифатида қўшилиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоқон Милан клуби шарафини 2021 йил ёзидан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Бу мавсумда футболчи А Серия доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол муаллифига айланди.

Аввалроқ «Интер» футболчи билан шартномани узайтириш учун хавбекнинг маошини кескин камайтирмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар