«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Италияда якунлашни хоҳлаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда аргентиналик футболчи «Рома» билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган эди.
«Фаолиятим айнан шундай кечишини ва Италияда 15 йил яшашимни ҳеч қачон тасаввур қилмаганман. Мамлакатнинг жанубида ҳам, шимолида ҳам яшадим, ҳозир эса марказий қисмида истиқомат қиляпман. Ҳаётимнинг деярли ярмини шу ерда ўтказдим ва ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман.Италия мени очиқ чеҳра билан кутиб олди. Қизим шу ерда туғилган, шунинг учун у италиялик. Ҳа, фаолиятим охиригача Италияда қолишни умид қиламан», — дея Дибаланинг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 2022 йилда «Рома»га ўтишидан олдин «Палермо» ва «Ювентус» клубларида тўп тепган.