Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс старт олди. Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги илк партия якунига етди.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди ва 22:42 га қадар давом этди. Ўйинда Синдоров ва Гукеш дурангга имзо чекди.
Маълумот учун, Гукеш 2024 йил декабр ойида Сингапурда қўлга киритган жаҳон чемпионлиги унвонини илк бор ҳимоя қилмоқда. У хитойлик Дин Лиренни 7,5:6,5 ҳисобида мағлуб этиб, финалнинг 14-партиясида ҳал қилувчи ғалабага эришган эди.
Мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этадиган жаҳон чемпионли 14 партиядан иборат бўлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади