Live
9
Ўзбек

АПЛнинг 4 клуби Рюдигер учун даъвогарлик қилмоқда

Футбол
24 ноябр, 16:00
Германиялик 32 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йил ёзида ниҳоясига етади.
АПЛнинг 4 клуби Рюдигер учун даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Германиялик 32 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йил ёзида ниҳоясига етади.

Агар томонлар битимни узайтирмаса, футболчи эркин агент мақомига эга бўлиши мумкин. Рюдигернинг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида Англия Премер-лигасининг тўртта клуби уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Футболчига «Челси», «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клублари қизиқиш билдирган.

Антонио «Реал»га келгунига қадар «Челси» шарафини ҳимоя қилган. Лондон клуби эса уни ортга қайтаришни истамоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар