Сенегал миллий жамоаси сардори Садио Мане Спорт арбитраж суди (CAS) Африка Миллатлар кубоги финалидаги 1:0 ҳисобидаги ғалабани ўз кучида қолдирганидан кейин Марокаш халқи ва футболчиларига ҳурмат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, CAS Африка футбол конфедерацияси Апелляция қўмитасининг Сенегал миллий жамоасига финалда 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзиб бериш ҳақидаги қарорини бекор қилган эди.
«Спорт арбитраж судининг Сенегалга Африка чемпиони унвонини қайтарган қарори бизга катта қувонч бағишламоқда. Жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Ушбу иккинчи юлдузни қўлга киритиш учун уларнинг ҳар бири қандай меҳнат қилгани ва қандай қурбонликларга борганини яхши биламан.
Марокаш халқи ва футболчиларига ҳурматимни ва қўллаб-қувватлашимни изҳор этаман. Улар ажойиб ўйин кўрсатишди ва бу билан фахрланишлари мумкин. Келажакда уларга омад тилайман.
Сенегал ва Марокаш — икки қардош халқ. Футболга бўлган иштиёқимиз бундан кейин ҳам бизни бирлаштириб турсин. Барча сенегалликларни табриклайман. Бу ғалаба сизларнинг ҳам ғалабангиздир», — дея Маненинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғида келтирди.