Live
9
Ўзбек

CAS Сенегални Африка кубоги-2025 ғолиби деб тан олди

Футбол
24 ноябр, 10:10
    10
Спорт арбитраж суди Африка кубоги финали бўйича чиқарилган аввалги қарорни ўзгартирди.
CAS Сенегални Африка кубоги-2025 ғолиби деб тан олди
Foto: Getty Images

Спорт арбитраж суди (CAS) Африка кубоги-2025 финали юзасидан юзага келган можаро бўйича Сенегал футбол федерациясининг апелляциясини қаноатлантирди. Натижада Сенегал миллий жамоасининг чемпионлик унвони тикланди.

Маълумот учун, Сенегал миллий жамоаси 2025 йил январ ойида Марокашга қарши финалда қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бироқ Африка футбол конфедерацияси (CАФ) апелляция қўмитаси кейинчалик сенегаллик футболчиларнинг ҳакам қарорига норозилик сифатида майдонни вақтинча тарк этганини сабаб қилиб, жамоага техник мағлубият ёзди ва Марокаш фойдасига 3:0 ҳисобини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Сенегал футбол федерацияси ушбу қарор устидан CАSга шикоят қилганди. Спорт арбитраж суди апелляцияни кўриб чиқиб, Сенегалнинг финалдаги ғалабасини тасдиқлади. Шу тариқа Африка кубоги-2025 чемпионлиги яна Сенегалга тегишли бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сенегал Сенегал
  • Марокаш Марокаш
  • Африка Миллатлар Кубоги Африка Миллатлар Кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар