Англиянинг «Астон Вилла» клуби бош мураббийи Чемпионлар лигаси доирасида «Галатасарой» билан кечадиган баҳс олдидан рақибнинг кучли жиҳатларини таъкидлади.
«Галатасарой» таркибида индивидуал маҳорати юқори бўлган, шу билан бирга жамоавий ўйинда ҳам кучли футболчилар жамланган. Виктор Осимҳен жамоа учун муҳим ҳужумчи. Леау ҳам жуда яхши форвард, бироқ уларнинг ўрнини боса оладиган бошқа футболчилар ҳам бор.
Мен учун «Галатасарой»нинг энг муҳим жиҳати — жамоавий ўйини ва унинг стадионида сезиладиган ўзига хос муҳит ҳамда энергия», — дея Эмерининг сўзларини Euro Football нашри келтирди.
Маълумот учун, «Галатасарой» ва «Астон Вилла» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси 24 ноябр куни Истанбулда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.