«ПСЖ» «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмаяпти. Парижликлар ўз сафига таниқли юлдуздан кўра, истиқболли ва ёшроқ футболчини қўшишни мақсад қилган. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
21 ноябр куни Лига 1нинг 11-тури доирасида «ПСЖ» ва «Ницца» ўртасидаги баҳсда (3:2) парижликлар вингери Дезире Дуе жароҳат олди. Футболчи майдонни замбилда тарк этишга мажбур бўлди. Тиббий текширув унинг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилганини тасдиқлаган. Дуе ой якунигача операция қилиниши ва узоқ муддат тикланиш жараёнини ўташи кутилмоқда.
Дуе билан бирга Хвича Кварацхелия ҳам сафдан чиққани сабабли «ПСЖ» қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Хорижий ОАВда Винисиус Жуниорнинг парижликлар сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манбага кўра, клуб бразилиялик футболчининг трансферига қизиқиш билдирмаяпти.
Париж клуби катта номга эга, аллақачон ўзини кўрсатган юлдуздан кўра, келажаги порлоқ ва ёшроқ футболчини харид қилишга устувор аҳамият бермоқда.
Маълумот учун, Винисиус Жуниор ушбу мавсумда Ла Лигадаги дисквалификацияси сабабли тўртта баҳсни ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоалар ўйинлари учун юзага келган танаффус вақтида бразилиялик футболчи ўз мамлакати миллий жамоаси сафида иккита ўртоқлик баҳсида қатнашиб, бешта гол урган.