Сергей Элефертович Лебедев «Нефтчи» жамоасининг собиқ футболчиси, Фарғона давлат университетининг ФарДУ футбол клуби мураббийи эди.
У футболчилик фаолияти, бой тажрибаси ва мураббийлик меҳнати билан Фарғона ҳамда Ўзбекистон спорти ривожига муносиб ҳисса қўшган. Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, шогирдлари ва футбол мухлислари қалбида ҳамиша сақланиб қолади.
Tribuna.uz сайти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади