Live
3
Ўзбек

Шахмат. Бугун Синдаров ва Гукеш ўртасида жаҳон чемпионлиги учун кураш бошланади

Бошқалар
24 ноябр, 02:55
    31
Тарихий қарама-қаршилик 24 ноябрдан 12 декабрга қадар давом этади.
Шахмат. Бугун Синдаров ва Гукеш ўртасида жаҳон чемпионлиги учун кураш бошланади
Фото: Uzbekistan Chess Federation

Бугун, 24 ноябр куни Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун ҳал қилувчи баҳсларга старт берилади.

Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.

Бутун дунё шахмат ихлосмандлари диққат марказида бўладиган ушбу тарихий қарама-қаршилик 24 ноябрдан 12 декабрга қадар давом этади.

Жаҳон чемпионлиги учун кураш 14 та классик партиядан иборат бўлади. Ҳамюртимиз тоқ рақамли партияларда оқ, жуфт рақамли партияларда эса қора доналарда ҳаракат қилади. Агар классик партиялар якунига кўра ғолиб аниқланмаса, 12 декабр куни тай-брейк ўтказилади.

Маълумот ўрнида, барча партиялар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Аввалроқ Синдаров жаҳон тожи учун кечадиган беллашувнинг илк партиясини оқ доналарда ўтказиши маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

31 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар