Live
3
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Уилямс-Барнетт билан шартномани узайтиришга яқин

Футбол
24 ноябр, 06:20
«Челси» ва Дортмунднинг «Боруссия»си 18 ёшли яримҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
«Тоттенҳэм» Уилямс-Барнетт билан шартномани узайтиришга яқин
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» 18 ёшли яримҳимоячи Лука Уилямс-Барнетт билан шартномани узайтириши мумкин. Бу ҳақда Тelegraph Football хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «шпорлар» футболчига «Челси» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари қизиқиш билдираётгани сабабли янги битим бўйича музокараларни жадаллаштирган. Ҳозирда томонлар шартнома шартларини келишишга яқин турибди.

Уилямс-Барнетт «Тоттенҳэм» асосий жамоаси сафида 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» навбатдаги баҳсини 29 ноябр куни «Сандерленд»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар