«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби Англия Премер-лигасининг 11-турида «Ипсвич Таун»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам жуда мамнунман. Энг муҳими, сўнгги мағлубиятдан кейин тўғри хулоса чиқара олдик. Жамоамиз юқори савияда ўйнади, чунки биз ўйинни яхши тушундик ва таваккал қилиш учун тўғри вақтни танлай олдик. Рақибга бирорта ҳам голли вазият яратишга имкон бермадик. Ўзимизни етук жамоа сифатида намоён этдик.
Конор Галлаҳер ҳам яхши ҳаракат қилди. Мен Конорни жуда қадрлайман. Усиз ўйнаш биз учун қийин, чунки унинг ишга муносабати, хулқ-атвори ва шахсий фазилатларини юқори баҳолаймиз. Соланке сўнгги икки учрашувдаги ўйинига нисбатан анча яхши ҳаракат қилди. Маркос Сенеси ҳам жуда юқори савиядаги футболчи. Дестини Удожи жароҳатидан эндигина қайтган бўлса-да, яхши ўйин кўрсатди. Биз бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин, аммо ҳозирги натижадан жуда мамнунман», — дея Де Зербининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.