Live
7
Ўзбек

Флик Ромеронинг «Барселона»га ўтишига нега қарши чиққани маълум бўлди

Футбол
21 ноябр, 06:30
Аргентиналик ҳимоячи каталонияликлар трансфер рўйхатида бўлган, бироқ мураббийга чапақай футболчи керак эди.
Флик Ромеронинг «Барселона»га ўтишига нега қарши чиққани маълум бўлди
Foto: Getty Images

Аргентиналик марказий ҳимоячи Кристиан Ромеро «Атлетико»га ўтишидан аввал «Барселона» сафига қўшилиши мумкин эди. Мадрид клуби футболчини ёзги трансфер ойнасида «Тоттенҳэм»дан сотиб олган.

Мundo Deportivo хабарига кўра, Ромеро ушбу мавсум бошланишидан олдин «Барселона»нинг трансфер учун тузилган қисқа рўйхатидан жой олган. Бироқ жамоа бош мураббийи Ҳанси Флик аргентиналик футболчи номзодидан воз кечган.

Бунга ҳимоячининг ўнг оёқда ўйнаши сабаб бўлган. Немис мутахассиси эса чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини жамоага жалб этишни истаган.

Маълумот учун, 28 ёшли Ромеро ушбу мавсум «Атлетико» сафида барча мусобақаларда 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Барселона Барселона
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар