Live
8
Ўзбек

Флик Ямал ҳақида: «У — ақл бовар қилмас футболчи»

Футбол
21 ноябр, 08:15
«Барселона» бош мураббийи ёш ҳужумчининг Испания миллий жамоаси сафидаги ўйинини юқори баҳолади.
Флик Ямал ҳақида: «У — ақл бовар қилмас футболчи»
Foto: Getty Images
22.11.2026, 08:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Вильярреал Вильярреал

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ламин Ямалнинг халқаро танаффус вақтида Испания миллий жамоаси сафида кўрсатган ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Ламин миллий жамоанинг дастлабки баҳсини ўтказиб юборганидан хурсандман. У Англияга қарши ўйинда майдонга тушди ва ақл бовар қилмас футболчи эканини, энг юқори савияда ўйнай олишини намойиш этди», — деди Флик ўйинолди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионатининг 12-туридан кейин 33 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар 22 ноябр куни ўз майдонида «Вилярреал»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар