Live
7
Ўзбек

«Барса» Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Футбол
20 ноябр, 23:45
    18
«Кўк-анорранглилар» Кувайт футбол федерацияси билан расмий ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор.
«Барса» Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин
Фото: FC Barcelona

«Барселона» Яқин Шарқда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Каталонияликлар ҳозирда Кувайт футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш имкониятини кўриб чиқяпти.

Derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» Кувайт футбол федерацияси билан расмий ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор.

Ушбу ташаббус амалга ошса, икки томон ўртасида футбол соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш учун янги имкониятлар пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, келишув доирасида «Барселона» ва Кувайт миллий жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Маълумотларга кўра, бундай баҳс 2027 йилнинг феврал ойидаёқ ўтказилиши мумкин. Бироқ ҳозирча учрашувнинг аниқ санаси, ўтказилиш жойи ва бошқа ташкилий масалалар бўйича расмий маълумот берилмаган.

Аввалроқ «Барселона» Эспарт билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Қувайт Қувайт
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар