«Барселона» ҳимоячи Хави Эспарт билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.
Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли футболчи билан янги шартнома 2030 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, Хави каталонияликлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Каталониялик футболчи ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган. Эспарт «Реал»га қарши Эл-Класикода тўпиғидан жароҳат олгунига қадар бу мавсум тўққизта учрашувда майдонга тушган. Уларнинг саккизтаси Ла Лига, биттаси Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб, футболчи иккита гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лига 13-турида «Вилярреал»га қарши ўйнайди. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади