Live
3
Ўзбек

«Барса» Лисандро трансферини рад этди

Футбол
19 ноябр, 21:55
    5
Деку «МЮ» ҳимоячисининг агентига жавобини айтди.
«Барса» Лисандро трансферини рад этди
Foto: Getty Images

«Барселона» «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинесни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламади.

Агент Педро Браво аргентиналик футболчининг хизматларини «кўк-анорранглилар»га таклиф қилган. Бироқ каталонияликлар клубининг спорт директори Деку ушбу трансферни амалга оширишни истамаган. Бу ҳақда Barca Universal агентнинг сўзларига таяниб хабар бермоқда.

Бравонинг айтишича, Деку унга қуйидагича жавоб берган: «У — яхши футболчи, аммо биз излаётган ўйинчи профилига мос келмайди».

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Лисандро Мартинеснинг нархи 45 миллион еврони ташкил этади.

28 ёшли ҳимоячи бу мавсумда «қизил иблислар» сафида 11 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар