«Милан» клуби «Реал» ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.
Madrid Universal нашри хабар беришича, «россонери» вакиллари бразилиялик 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Гап ижара ҳақида эмас, балки январ ойида амалга оширилиши мумкин бўлган тўлиқ трансфер ҳақида кетмоқда.
«Қироллик клуби» ҳужумчи учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Шунингдек, «Реал» битимга футболчини келажакда 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини киритишни талаб қилмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Эндрикнинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
Бу мавсумда у Жозе Моуринио жамоаси сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.