Live
3
Ўзбек

Павлович Консейсауни Гитлерга ўхшатди

Футбол
20 ноябр, 03:54
    3
«Милан» ҳимоячиси жамоанинг собиқ бош мураббийининг иш услублари ҳақида гапирди.
Павлович Консейсауни Гитлерга ўхшатди
Foto: Getty Images

Сербиялик ҳимоячи Страхиня Павлович 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Милан»ни бошқарган португалиялик мутахассис Сержиу Консейсаунинг иш услублари ҳақида гапирди.

«У яхши инсон аслида, ҳатто менга ёқади ҳам. Аммо унинг услуби ниҳоятда қаттиққўл, деярли «гитлерча» эди.

Сафардаги ўйинлар олдидан меҳмонхонада яшардик, бироқ тўлиқ изоляцияда бўлардик: фақат футболчилар, ҳеч қандай бегона одамлар бўлмасди.

Машғулотларда, кўчада қаттиқ совуқ бўладими ёки 35 даражали иссиқми, барибир тизза ва тирсак учун ҳимоя воситаларини тақиш мажбурий эди.

Ўйинга уч кун қолганида жамоадошларимдан бир нечтаси концертга бориб, фақат кечки соат 11 ларда қайтиб келишди. Унинг ёрдамчилари бор эди ёки хоҳласангиз, «айғоқчилари» дейиш мумкин. Улар содир бўлган барча воқеалар ҳақида унга хабар бериб туришарди. Консейсау шундай катта жанжал кўтардики, кейинги ўйинда ўша футболчилардан 5-6 нафари майдонга бир дақиқа ҳам тушмади»,
— дея Павловичнинг сўзларини келтиради Pianetamilan.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи 2024 йилдан буён «Милан» сафида ўйнаб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар