«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида пеналтидан фойдаланиш борасидаги статистикаси билан яна кун тартибига чиқди.
Португалиялик 41 ёшли форвард Саудия Пролигаси 13-турида «Ал Аҳли»га қарши баҳсда навбатдаги пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.
Қайд этилишича, Роналду фаолияти давомида 222 та пенальти тепиб, уларнинг 184 тасини голга айлантирган, 38 тасида эса муваффақиятсизликка учраган.
Шундай қилиб, португалиялик футболчи пеналтиларининг тахминан 83 фоизини голга айлантирган. Бу эса унинг узоқ йиллик фаолияти давомидаги юқори самарадорлигини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Реал», «Ювентус» ва «Ан Наср» ҳамда Португалия миллий жамоаси сафида 11 метрли жарима тўпларини амалга ошириб келган.