Globe Soccer Awards ташкилотчилари 2026 йилнинг Яқин Шарқдаги энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди. Номзодлар рўйхати мукофотнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тақдим этилди.
Якуний рўйхатдан жами 10 нафар футболчи ўрин олди. Улар орасида «Ан Наср»нинг уч нафар вакили Криштиану Роналду, Жоау Феликс ва Садио Мане бор.
Шунингдек, «Ал Қодисия» футболчилари Мусаб Ал Жувайр ва Хулиан Кинионес, «Ал Ҳилол» вакиллари Яссин Буну ва Рубен Невеш ҳам мукофот учун курашади.
Номзодлар сафидан «Ал Аҳли» футболчилари Эдуард Менди ва Айван Тоуни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал Айн» клуби ҳужумчиси Софиан Раҳимий ҳам жой олган.
Globe Soccer Awards — ҳар йили футбол оламидаги энг яхши ўйинчилар, мураббийлар, клублар, агентлар ва бошқа мутахассисларни тақдирлайдиган нуфузли мукофотдир.
Тақдирлаш маросими анъанавий равишда декабр ойи охирида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади. Аввалроқ Globe Soccer йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга номзодларни маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади