Франциянинг «Страсбург» клуби Витор Матуш жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.
38 ёшли португалиялик мутахассис ушбу лавозимда Угу Филипе Оливейрани алмаштирди. Матуш 2025 йил ноябр ойида «Суонси» бошқарувини қабул қилиб олган эди.
Ўшанда Уэлс клуби Чемпионшипнинг 16 туридан кейин 17 очко билан 20-ўринда бораётганди. Унинг қўл остида жамоа кейинги 30 учрашувда 47 очко жамғариб, мавсумни 11-поғонада якунлади.
Ушбу мавсумда эса «Суонси» 15 ўйиндан кейин 26 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа, айниқса, юқори интенсивликдаги ўйини ва самарали прессинги билан ажралиб турди.
Матуш мураббийлик фаолиятини «Порту» академиясида бошлаган. Кейинчалик клубнинг захира жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
2019 йил октябр ойида у «Ливерпул»га ўтиб, беш мавсум давомида Юрген Клопп мураббийлар штабида фаолият юритган.
2024 йилда Матуш «Залцбург»да Пеп Лейндерснинг ёрдамчисига айланган. 2025 йил июн ойида эса «Маритиму» бош мураббийлигига тайинланган ва кейинчалик «Суонси»га ўтган.
«Элзасга хуш келибсиз!» — дейилади «Страсбург»нинг расмий баёнотида. Аввалроқ ушбу клуб Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.