Live
2
Ўзбек

«Венгер офсайди» жорий этилмайдиган бўлди

Футбол
18 ноябр, 16:30
Канада чемпионатида ўтказилган эскперимент ўзини оқламади. Арсеннинг ўзи ҳам синов натижаларидан қониқмади.
«Венгер офсайди» жорий этилмайдиган бўлди
Foto: Getty Images

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер томонидан таклиф этилган офсайд қоидаси муваффақиятсиз синовлардан сўнг IFAB томонидан тасдиқланмади.

«Венгер офсайди» деб номланган қоида Канадада синовдан ўтказилмоқда. Унга кўра, футболчи фақат боши, гавдаси ва оёқлари рақиб жамоанинг сўнгги иккинчи ҳимоячисидан тўлиқ олдинда бўлган тақдирдагина офсайд ҳолатида деб ҳисобланади. Агар тананинг бирор қисми ҳимоячи билан бир чизиқда бўлса, офсайд қайд этилмайди.

The Times нашри маълумотига кўра, қоидани синов тариқасида қўллаш янги офсайд мезонлари жамоаларни янада чуқурроқ ҳимояланишга ундашини, аммо киритиладиган ўзгаришлар голлар сони ортишига хизмат қилмаслигини кўрсатган.

Таъкидланишича, ушбу янгиликни таклиф қилган Арсен Венгернинг ўзи ҳам синов натижаларидан қониқмаган.

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) мазкур ўзгаришни маъқулламайдиган бўлди.

Бугунги янгиликлар