«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Мессининг онаси Селия Мария Куччиттини «Комо» яримҳимоячиси Нико Пасга у Аргентина миллий жамоасида ўғлининг ўрнини эгаллайдиган футболчи эканини айтди. Бу ҳақда All About Argentina нашри Radio La Red маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Селиянинг бу гапларини эшитган Пас жуда ҳаяжонланган.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Месси 7 октябр куни миллий жамоа сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди. Аргентиналиклар Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Месси ушбу баҳсда битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
22 ёшли Нико Канар оролларида туғилган. У Испания миллий жамоасида ўйнаш ҳуқуқига ҳам эга эди, бироқ Аргентинани танлади. У Аргентина ёшлар жамоасининг 20 ва 23 ёшгача бўлган таркибларида ҳам ҳаракат қилган.
Пас миллий жамоадаги дебютини 2024 йил 15 октябр куни Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги Боливияга (6:0) қарши ўйинда ўтказган. У ўша беллашувда ҳет-трик қайд этган Мессига голли узатма берганди.
