Бугун
94
Ўзбек

Месси 2028 йилги Америка кубогида Аргентина миллий жамоасига ёрдам бериши мумкин

Футбол
17 ноябр, 03:50
Агар Лео ушбу таклифга рози бўлса, унинг вазифаси Агуэронинг Қатардаги мундиалда бажарган ролига ўхшаш бўлади.
Месси 2028 йилги Америка кубогида Аргентина миллий жамоасига ёрдам бериши мумкин
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси футболчилик фаолиятини миллий жамоада якунлаганига қарамай, Аргентина миллий жамоаси билан 2028 йилги Америка кубогига бориши мумкин.

Motivaciones Fútbol маълумотига кўра, 39 ёшли афсонавий футболчи мусобақа давомида аргентиналик ёш ўйинчиларга мураббий ва маслаҳатчи сифатида ёрдам бериши мумкин.

У ўзининг бой тажрибасини ёшларга ўргатиши ҳамда уларда етакчилик фазилатларини шакллантиришга кўмаклашиши кутилмоқда.

Агар Месси ушбу таклифга рози бўлса, унинг вазифаси Серхио Агуэронинг 2022 йилги жаҳон чемпионатида бажарган ролига ўхшаш бўлади. Ўшанда Агуэро Қатарда Аргентина миллий жамоасига яқиндан ёрдам берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси октябр ойида миллий жамоа сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказган.

Маълумот ўрнида, Аргентина миллий жамоаси Америка кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Лионел Скалони шогирдлари 2021 йилги финалда Бразилияни, 2024 йилда эса Колумбияни бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет икки бор қитъа чемпионига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар