Португалиялик ҳужумчи Жоау Феликснинг келаси мавсумдаги тақдири «Ан Наср» раҳбариятининг қарорига боғлиқ бўлади. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Саудия Арабистони клуби футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш ёки якунлаш масаласини келаси ёзда ҳал қилади.
2025 йилда имзоланган шартномага кўра, «Ан Наср» 1 июнга қадар футболчининг келажаги борасидаги қарорини маълум қилиши керак. Агар клуб ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилса, португалиялик ҳужумчи Лондоннинг «Челси» клубига қайтиши мумкин.
Аксинча, Саудия клуби Феликсни жамоада сақлаб қолишга қарор қилса, шартнома автоматик равишда яна икки мавсумга узайтирилади. Бундай ҳолатда «Челси»га қўшимча равишда 20 млн евро тўланади.