«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде қишки трансфер ойнасида «Ювентус»га ўтиши мумкин. Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, Турин клуби испаниялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар бундай келишувга рози бўлиши мумкин. Бироқ «Барселона» шартномага футболчини сотиб олиш имконияти камида 40 млн евро этиб белгиланишини талаб қилмоқда.
23 ёшли Балде ушбу мавсумда барча мусобақаларда «Барселона» сафида 5 та баҳсда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Маълумот учун, испаниялик ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда.