Live
1
Ўзбек

«Арсенал» икки футболчиси билан шартномани узайтиради

Футбол
17 ноябр, 00:55
Ҳозирча янги шартномалар муддати ҳамда молиявий шартлари маълум қилинмаган.
«Арсенал» икки футболчиси билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби асосий таркибнинг икки нафар футболчиси билан янги шартнома имзолашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар берди.

Маълум қилинишича, «тўпчилар» раҳбарияти дарвозабон Давид Райя ва ҳимоячи Пиеро Инкапие билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган. Ҳар икки футболчига янги келишув таклиф этилиши кутилмоқда.

Ҳозирча Райя ва Инкапиенинг янги шартномалари муддати ҳамда молиявий шартлари маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон Давид Райя 2023 йилдан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Эквадорлик ҳимоячи Пиеро Инкапие эса Лондон жамоасида иккинчи мавсумини ўтказмоқда.

Қайд этиш лозим, «Арсенал» АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Микел Артета шогирдлари ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашда пешқадамлик қилмоқда.

Лондонликлар чемпионатнинг дастлабки 10 та турида 27 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-поғонадаги «Брайтон» эса «Арсенал»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар