Live
2
Ўзбек

«Арсенал» футболчиси Беллингҳэмнинг рекордини янгилади

Футбол
14 ноябр, 04:50
Жуд ўз вақтида Англия ёшлар жамоасида 17 ёш-у 2 ой ва 6 кунлигида дебют қилган эди.
«Арсенал» футболчиси Беллингҳэмнинг рекордини янгилади
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Макс Доуман Англия U-21 жамоаси тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

16 ёш-у 10 ой ва 13 кунлик футболчи Португалия ёшлар жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида илк бор Англия U-21 жамоаси сафида майдонга тушди. Ушбу баҳс англияликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Шу тариқа, Доуман Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмга тегишли бўлган рекордни янгилади. Беллингҳэм ўз вақтида Англия ёшлар жамоасида 17 ёш-у 2 ой ва 6 кунлигида дебют қилган эди.

Эндиликда Доуман ушбу кўрсаткич бўйича миллий рекорднинг янги соҳиби ҳисобланади. Унинг натижаси Англия ёшлар жамоаси тарихидаги энг эрта дебют сифатида қайд этилди.

Аввалроқ Доуман Англия чемпионатида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи бўлгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Англия (21 ёшгача) Англия (21 ёшгача)
Бугунги янгиликлар