Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони Уругвайга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди. Ушбу баҳсда аргентиналиклар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
«Мағлубиятга қарамай, бу ўйинда ижобий жиҳатлар ҳам бўлди. Энди барчасини таҳлил қилишимиз керак.
Кучли рақибга қарши майдонга тушишимизни билардик. Шу билан бирга, ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш ва ўйин ритмига кириш имкониятини бердик.
Миллий жамоамизда истиқболли футболчилар кўп. Улар бизга ўз ўйин услубимизни сақлаб қолиш ва шу йўналишда давом этиш имконини беради», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 18 ноябр куни Коста-Рикага қарши ўтказади.
Аввалроқ Энцо Фернандес Уругвайга қарши баҳсда жамоаси мағлубиятга лойиқ эмаслиги ҳақида гапириб ўтганди.