Бугун
30
Ўзбек

Аргентина миллий жамоаси навбатдаги икки баҳсни 10-рақамсиз ўтказади

Футбол
10 ноябр, 23:40
Месси кетганидан кейин афсонавий рақам кимга топширилиши борасида Лионел Скалони ҳали бир қарорга келмаган.
Аргентина миллий жамоаси навбатдаги икки баҳсни 10-рақамсиз ўтказади
Foto: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси Уругвай ва Коста-Рикага қарши навбатдаги иккита ўртоқлик баҳсида 10-рақамли либоссиз майдонга тушади. Ушбу рақамни кўп йиллар давомида Лионел Месси кийиб келган. ESPN Аrgentina хабарига кўра, саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби миллий жамоани тарк этганидан кейин бош мураббий Лионел Скалони 10-рақамни кимга топширишни ҳали ҳал қилмаган.

Асосий номзодлар қаторида «Комо» яримҳимоячиси Нико Пас ва «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес бор. Ҳар икки футболчи Италия чемпионатида тўп тепади ва Аргентина миллий жамоасида Месси билан бирга ўйнаган.

Нико Пас жамоадошлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Алексис Мак Аллистер унинг иқтидорини юқори баҳолаган. Родриго Де Паул ва Эмилиано Мартинес ҳам 10-рақамни унга топшириш мумкинлигига ишора қилган.

Бошқа эҳтимолий номзодлар сифатида Энцо Фернандес ва Хулиан Алварес ҳам тилга олинмоқда. Шунингдек, Франко Мастантуононинг имкониятлари ҳам истисно этилмаяпти. Айнан у Месси иштирок этмаган сўнгги баҳсда — 2025 йил 10 сентябр куни Эквадорга қарши ўйинда 10-рақам остида майдонга тушган.

Маълумот учун, Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси сафида саккиз марта «Олтин тўп» соҳиби сифатида майдонга тушган ва узоқ йиллар 10-рақамли либосни кийган.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар